Бепул vpn

VPN ТАРИХИ
Бир неча ўн йиллар олдин VPN асосан банклар, давлат идоралари, илмий марказлар ёки бошқа йирик компаниялар томонидан фойдаланилиб, корпоратив ахборот чиқиб кетишининг олдини олиш, ёки узоқдаги ходимлар ўртасида тунел бурғулашда қўлланилган. Бугунги кунга келиб, ушбу технология оддий компьютер ва мобил қурилмалар фойдаланувчилари орасида, ўз шахсий маълумотларини хавфсизлигини таъминлаш, тармоқда инкогнито тарзда қолган ҳолда сиёсий ёки бошқа сабабларга кўра таъқиқланган Интернет-манбалардан фойдаланиш ниятида бўлганларга катта қизиқиш уйғотади. Вақт ўтиб, қўлланилиш янада кенгроқ бўлди, лекин мазмун-моҳиятан ўзгармади: VPN — маълумотларни ҳимоялаш бўйича зарур бўлган ахборот воситаси.
БЕПУЛ VPN. РОСТ ЁКИ ЁЛҒОН
Бизнинг ҳолимизда - рост! VPN-серверга кириш мутлақо бепул ҳисобланса ҳам, унинг имкониятлари чекланилмаган. Сиз максимал ҳимоя, тўла анонимлик ва Интернет тармоғидаги барча ресурсларга кириш учун абсолют эркинликка эга бўласиз. Ҳеч қандай макр-ҳийла йўқ! Истасангиз - серверларни ижарага олишда кўмаклашинг ва маблағ хайрия қилинг! Истасангиз - бошқа фойдаланувчилар ҳисобига парвоздан завқланинг.
БЕПУЛ VPNга УЛАНИШ
Сизни қизиқтирган қурилмани танланг ва қадамба-қадам қуйидаги кўрсатмаларни бажаринг:
Windows учун йўриқномалар
MacOS учун йўриқномалар
Android учун йўриқномалар
IPhone ва IPad учун йўриқномалар
Муҳим: VPN-сервер созламаси фақат бир мартагина амалга оширилади. Бошқа жой керакми? Тезлик қониқтирмаяптими? IPни ўзгартиринг. Шу билан тамом!
Дарвозалар
Аккаунт (Login): deeprism
Умумий калит (Shared Secret / Preshared Key / IPSec Preshared Key): 2018
 
Пароль (Password): freevpn
Сервер (Server):
45.125.66.230
ИМТИЁЗЛАР ВА ИМКОНИЯТЛАР
AES-256
Виртуал шахсий тармоқдан ўтаётган барча оқим максимал ишончли бўлган AES256 хавфсизлик протоколи орқали шифрланади. Бугунги кунда бундай йўл билан кодланган маълумотни муваффақиятли очиш ҳоллари учрамаган. Барча маълумотлар шифрланади, яъни: иловалар ва браузер орқали узатиладиган маълумотлар ва операцион тизимнинг тизимли уланишлари. Ҳатто сиз кузатаётган сайтлар ҳам провайдернинг нигоҳидан яширин бўлади.
ГЕОЛОКАЦИЯДАН УЗИЛИШ
Интернетдаги барча ҳаракатлар VPN-сервернинг IP-адреси орқали ишончли яширинган. Янги IP-адрес билан сиз ўзингизнинг ҳақиқий жойингизни яширасиз, алоқа операторига кўринмайдиган бўласиз ва сизни шахсингизни аниқлашга ёрдам берадиган барча маълумотларни беркитасиз.
ХАВФСИЗ Wi-Fi
Жамоат жойларида хусусий тармоқ учинчи шахслар томонидан, ҳамда Интернет тармоғидан эркин фойдаланиш имкониятини яратиб берувчи ташкилотлар томонидан шахсий маълумотларни қўлга киритишга тўсқинлик қилади.
Ҳимояланмаган тармоқларга уланганда VPN сизнинг кўчма қурилмангизни ишончли сейфга айлантириб, хавотирга ҳеч қандай ўрин қолдирмайди. Ҳаммаси назорат остида!
АЛВИДО, ЦЕНЗУРА
Виртуал хусусий тармоқни фаоллаштиришда сиз VPN-сервер жойлашган мамлакатнинг юрисдикциясига тушасиз. Бу чекловларни олиб ташлашга олиб келиб, истиқомат қилинаётган мамлакат ҳудудида таъқиқланган ижтимоий тармоқлар ва номақбул ОАВни блокдан чиқаради.
Биз VPN фойдасига танлов қилиш учун етарли сабабларни санаб ўтдик. Юқорида нафақат хавфсизлик борасида, балки ахборотни тарқатиш эркинлиги ҳақида ҳам сўз юритилади. Унда нима учун deeprism.com? Шу пайтнинг ўзида, қолган компаниялар ўз хизматлари учун ойига ўртача 3-4 доллар сўрашса, биз мутлақо бепул VPN тақдим этамиз. Уланинг ва бугунги кунда виртуал хусусий тармоқлар - қулай, содда ва хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилинг!
АСОСИЙ САҲИФАГА ЎТИШ
Комментарии для сайта Cackle